ЎзА Ўзбек

26.02.2020 Чоп этиш версияси

Автомобиль йўлида велосипед йўлаги ҳам бўлади

Автомобиль йўлида велосипед йўлаги ҳам бўлади

Бухоро шаҳридаги 4Р91д (А380 автойўлидан Бухоро аэропорти йўналиши) автомобиль йўлининг 3 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

–Таъмирлаш ишларига 100 нафарга яқин йўлсоз жалб этилган, — дейди Ромитан йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси иш юритувчиси Исмоил Омонов.– 30 га яқин техника оғиримизни енгил қилмоқда.

photo5384213372574215338.jpg

Бунёдкорлар шу кунларда йўл қопламасини таъмирлаш, йўл ёқасига бетон тўсиқлар жойлаштириш, ёмғир сувларини қочириш тизими ҳамда кўкаламзорлаштириш учун сув пуркагичлар ўрнатиш ишларини бажармоқда. Йўл бўйига ўрнатилган замонавий тунги ёритиш тизими зарур ёруғлик узатишда муаммолар келиб чиқмаслигини таъминлайди.

Йўлсозларнинг таъкидлашича, мазкур йўл четидан янги лойиҳа асосида велосипед йўлаги ҳам жой олади.

1 288
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат) ЎзА