ЎзА Ўзбек

27.07.2018 18:25 Чоп этиш версияси

Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси тузилди

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали ҳабар бермоқда.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари, жумладан, автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун тўланадиган давлат божи ва бошқа манбалардан шакллантирилади.

Жамғарманинг маблағлари қуйидагилар учун ишлатилади:
• илмий-тадқиқот ишларига;

• автовокзаллари ва автостанциялари, оралиқ бекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

• автотранспорт воситаларини харид қилишга;

• автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;

• «Ўзавтотранс» агентлигини сақлашни молиялаштиришга;

• ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.

Жамғарма маблағларини бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.

ЎзА
2 858