ЎзА Ўзбек

10.07.2018 10:58 Чоп этиш версияси

Автоҳалокатда етти киши ҳалок бўлди

Автоҳалокатда етти киши ҳалок бўлди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Даштиғоз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-105 автомобиль йўлининг 50 километрида тонги соат тўрт яримларда фожеали йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

“Тошкент-Шўрчи” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли давлат белгиси 75 Р 044 FА автомашинаси йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, Шўрчи туманидан келаётган “Нексия” русумли давлат белгиси 75 U 714 НА бўлган автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада “Нексия” русумли давлат белгиси 75 U 714 НА автомашинасида бўлган уч йўловчи ҳалок бўлди, тан жароҳати олган ҳайдовчи билан яна бир йўловчиси касалхонага тушди. “Нексия” русумли давлат белгиси 75 Р 044 FА автомашинасининг тўрт йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчиси тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олинган хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
7 395