ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Aвиация билим юртининг 66 нафар курсанти ёшлар иттифоқига аъзо бўлди

Aвиация билим юртининг 66 нафар курсанти ёшлар иттифоқига аъзо бўлди

Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий aвиация билим юртининг 66 нафар биринчи босқич курсантлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзоликка олинди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти мутасаддилари билан ҳамкорликда ташкил этилган тантанали тадбирда бўлажак офицерларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан яратилган шароитлар, берилиши кўзда тутилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Курсантларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномалари топширилиб, кўкрак нишони тақилди.

Тадбир иштирокчилари билим юртининг ёшлар иттифоқи хонасига ташриф буюрди ва у ерда курсантларга яратилган шароитлар билан танишди.

Ҳақиқий байрам тусини олган тадбирда ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.

1 154
Ў.БАРОТОВ, ЎзА