Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2018 21:00 Чоп этиш версияси

Авиачиптанинг пули қайтарилди

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшовчи А.Қобилов Россия Федерациясига бориш учун Самарқанд шаҳридаги “AVIA TOUR” МЧЖ авиачиптахонадан чипта сотиб олади. Аммо учиш кунларига оз қолганда, фуқаронинг соғлиғи ёмонлашгани боис, авиачиптачиларга саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани тақдим қилади. Истеъмолчининг бундан мудаоси чипта харид қилишга тўланган пулини қайтариб олиш бўлади. Бироқ истеъмолчи талаби касса ходимлари томонидан рад этилади.

Ҳуқуқи бузилган А.Қобилов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Самарқанд шаҳар жамиятига ёзма мурожаат қилди. Масъул ходимлар шикоятни ўрганиш жараёнида авиакасса ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунинг тегишли моддалари юзасидан тушунтиришлар олиб боргач, истеъмолчига чиптанинг 2 138 467 сўм пули қайтарилди.

ЎзА
11 225