ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. 

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоиз ўсиш суръатига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида 7301 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 52 202 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,9 %), 46 904 дона “Nexia T-250” (93,6 %), 35 150 дона “Lacetti-Gentra” (127,9 %), 35 322 дона “Damas” (110,2 %), 18 275 дона “Spark” (128,6 %) ҳамда 5 327 дона “Labo“ (105,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

2 661
ЎзА