ЎзА Ўзбек

20.08.2018 16:12 Чоп этиш версияси

Қатағон қурбонлари хотираси мангу барҳаёт

Қатағон қурбонлари хотираси мангу барҳаёт Фарғона давлат университетида Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилди.

Бу ёруғ ва дориламон кунлар йўлида қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, тинч-осойишта замоннинг қадрига етиш, шукроналик туйғуларини ҳис этиш бизга катта қувват бағишлайди, руҳиятимизни поклаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди. Зеро, озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.

8 (1).JPG

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарғона давлат университетида очилган мазкур музей ҳам ана шу ишларнинг амалдаги ифодасидир.

– Вилоят бўйича 10 мингдан зиёд қатағон қурбонлари аниқланиб, уларнинг 200 нафари тўғрисидаги маълумотлар, суратлар, буюмлар музейга қўйиш учун тайёр ҳолга келтирилди, – дейди “Қатағон қурбонлари” музейи директори С.Сиддиқов. – Бундан ташқари, уларнинг хотирасига бағишланган 65 дан зиёд илмий, адабий, бадиий китоблар тўпланиб, электрон нусхалари тайёрланди. Қатағон қурбонлари бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумот ва ҳужжатларни илмий тадқиқ этиш, улар ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, кинофильмлар яратиш, мактабларда музейнинг филиалларини ташкил этиш борасида ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

11 (1).JPG

Шу замин, шу юрт тинчлиги учун жонини фидо қилган ватандошларимиз номини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган музей шўро даврида қатағонга учраганларнинг аянчли кунлари, турли воқеалар, турли тақдирлар ҳақида ҳикоя қилади.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
5 140