ЎзА Ўзбек

09.07.2018 18:41 Чоп этиш версияси

АТ Халқ банки банкоматлар сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади

1. Танлов мақсади: Акциядорлик тижорат Халқ банкига 186 дона банкомат (Cash out) сотиб олиш.

2. Танлов комиссияси ишчи органи манзили: Акциядорлик тижорат Халқ банки, 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Қатортол кўчаси, 46 уй.

Қўшимча маълумотлар учун Назаров Фаррух (97) 745-31-81, Эргашев Одил (94) 610-55-75.

3. Танловда иштирок этувчилар учун талаб:

- Таклиф этилаётган банкоматлар дастурий таъминоти UzCard тўлов тизимига мос бўлиши (Процессинг марказлари билан ёзишмаси) керак;

- Банкоматларнинг кафолат муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак;

- Танлов шартлари бўйича батафсил маълумотларни www.xb.uz сайтидан, шунингдек, душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар юқорида кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали олиш мумкин.

4. Тижорат таклифлар (техник талаблар бўйича алоҳида, нархлари бўйича алоҳида конвертга жойланган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим) 2018 йилнинг 9 август куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

10 222