ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Астероиднинг Ерга қачон қулаши мумкинлигига ойдинлик киритилди

Астероиднинг Ерга қачон қулаши мумкинлигига ойдинлик киритилди

Ерга диаметри 10 км катталикдаги астероиднинг қулашини яқин 35 миллион йилда кутмасак ҳам бўлади, деди Россия астрономия институтининг Қуёш тизими бўлими аспиранти Екатерина Ефремова РИА новостига.

«Ерга диаметри 10 км дан юқори бўлган жисм ҳар 100 миллион йилда бир марта тушади. Бизга маълумки, бундан 65 миллион йил олдин худди шундай катталикдаги астероид Ерга қулаган ва динозаврларнинг қирилиб кетишига сабабчи бўлган. Демак, статистика бўйича, биз бундай катталикдаги коинот жисмини яна 35 миллион йил кутмасак ҳам бўлади», - деди у.

Унинг таъкидлашича, Ерга диаметри 1 км дан катта бўлган жисм ҳар 600 минг йилда бир марта тушади, 100 метрлиги ҳар 5 минг йилда бир марта тушади. «Диаметри 30 метрлик жисм, масалан, Челябинск метеорити 250 йилда бир марта сайёрамиз олдидан учиб ўтади», - қўшимча қилди у.

Бугун бутун дунёда астероидлар куни нишонланмоқда. Ушбу кун БМТ томонидан 2016 йилда, яъни 1908 йил 30 июнда рўй берган Тунгус воқеасининг нишонланиши муносабати билан тасдиқланган.

5 180
ЎзА