ЎзА Ўзбек

06.08.2018 Чоп этиш версияси

Асосий дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди

Асосий дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди
Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Рўйхатга жами 820 та дори воситаси киритилган.

Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Асосий дори воситалари рўйхати икки йилда камида бир марта ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур рўйхатга киритилган дори воситаларини давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлишини назорат қилиб боради.

21 962
ЎзА