Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.01.2018 11:10 Чоп этиш версияси

Аскар оналари: Осойишталигимиз барқарорлигига, Ватан ҳимояси ишончли қўлларда эканига шукроналар келтирамиз

Жиззахда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Жиззах вилояти хотин-қизлар қўмитаси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Аскар оналарини шарафлаймиз!» деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Матлуба Хўжамқулова Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидан таклиф этилган. Унинг ўғли Азизбек Абдурасулов Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат бурчини аъло даражада ўтамоқда.

– Ўғлим билан фахрланаман, – дейди Матлуба опа. – Бунинг боиси Ватанимиз тинчлигини ҳимоя қилаётган мард аскарларимиз сафида менинг ўғлим ҳам борлигидадир. Бугунги учрашувда фарзандлари аъло даражада хизмат қилаётган оналарнинг бахтини кўриб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик барқарорлигига, Ватанимиз тақдири ишончли қўлларда эканига шукроналар келтирдим.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
9 381