Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.03.2017 13:08 Чоп этиш версияси

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралдаги “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида Андижон вилоятидаги барча корхона, ташкилот, таълим муассасалари, шунингдек, маҳалла вакиллари фаол иштирок этмоқда. Ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва зовурларни, кўча ва хиёбонларни, қабристонларни тозалаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

– Умумхалқ ҳашарида 2 миллион 124 мингга яқин аҳоли иштирок этмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими раиси Қодиржон Ризаев. – Икки кун давомида 3,9 минг гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилиб, ариқлар тозаланади, 4,4 минг тоннага яқин чиқинди белгиланган жойга чиқариб ташланади. Бу ишлар учун 1 минг 376 техника воситаси жалб этилган. 941 зиёратгоҳ ва қабристон тозаланиб, ободонлаштирилади. 2 миллион 746 минг тупдан ортиқ дарахтга шакл берилиб, оқланади, 4 миллион 783 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади, турфа гуллар экилади. 1 минг 651 эҳтиёжманд оила, ногирон, ёлғиз яшовчи кексаларга моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 700






Все о погоде - Pogoda.uz