ЎзА Ўзбек

19.11.2019 Чоп этиш версияси

Қашқадарёлик Зулфияхоним қизлари

Қашқадарёлик Зулфияхоним қизлари

Гулчеҳра Садинова Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Қашқадарё вилояти босқичида ўз ижодий ишлари билан иштирок этди. 

Гулчеҳра туйғуларини ранг тасвир орқали ифодалайди. Масалан, унинг “Зулфияхоним” деб номланган ижодий ишида ўзбек аёлининг қиёфаси, фазилати, қатъияти, оилапарварлиги ва назокати моҳирона тасвирланган.

– Бу асаримда Зулфияхонимнинг бутун ҳаётини, адабиётга, санъатга бўлган муҳаббатини акс эттиришга ҳаракат қилдим, – дейди Қарши шаҳридаги 1-мактаб ўқитувчиси Гулчеҳра Садинова – Масалан, асарда унинг ижодхонаси, Ҳамид Олимжоннинг рамкага солинган картинаси, китоблар, гулларни акс эттирганманки, унда шоиранинг ёрга бўлган соф муҳаббати билан биргаликда беғубор қалб эгаси эканлиги уфуриб туради. 

5.jpg

6.jpg

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг Қашқадарё вилояти босқичи Гулчеҳра каби истеъдод соҳибаларини бир манзилда тўплади. Адабиёт, санъат, спорт, жамоатчилик, маданият, фан, таълим – жами етти йўналиш асосида баҳслашган қизларнинг 121 нафари вилоят босқичида иштирок этди.

Танловда илгари 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизлар қатнашган бўлса, Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ташаббуси билан иштирокчиларнинг ёш тоифаси 14 ёшдан 30 ёшгача этиб белгиланди. Бу эътибор хотин-қизлар учун ўзига хос рағбат бўлди.

8.jpg

9.jpg

Танловда ҳар бир иштирокчи қиз ўз билимини намойиш этди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 21 нафар иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритади.

1 216
Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА