ЎзА Ўзбек

14.03.2019 22:27 Чоп этиш версияси

Қашқадарёлик онахон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 91 ёшида олди

Қашқадарёлик онахон туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани 91 ёшида олди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари хонадонма-хонадон юриш тамойили асосида ҳам фаолият юритмоқда.

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Керайет” қишлоғидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. 91 баҳорни қаршилаган Ражаб момонинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ экан.

Марказ ходимларининг кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди.

Муаттар Рўзибоева, ЎзА
4 576