ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Қашқадарёдан хорижга 7,2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилинди

Қашқадарёдан хорижга 7,2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 9,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 40,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Мамлакатимизда пишган тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (26,8), Россия Федерацияси (11,2) ва Қирғиз Республикаси 2,3 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган мазкур тарвуз маҳсулотининг энг кўп улуши Қашқадарё (7,2 минг тонна), Тошкент (5,3 минг тонна), Жиззах (5,1 минг тонна), Сирдарё (4,6 минг тонна) ва Хоразм (4,6 минг тонна ) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.



1 301
ЎзА