Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 17:38 Чоп этиш версияси

Қашқадарёда жорий йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 523 уй-жой қурилиши белгиланган

Қашқадарёда жорий йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 523 уй-жой қурилиши белгиланган Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида жорий йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 523 уй-жой қурилиши белгиланган.

Қарши туманининг Нукработ маҳалласи Яккаёғоч массивида ҳозиргача 56 оила учун 4 та кўп қаватли уй, шунингдек, 2 сотих ер майдонига эга 2 ва 3 хонали 40 та уй фойдаланишга топширилди.

5.jpg

2.jpg

9.jpg

–Давлатимиз ғамхўрлиги билан икки сотих ер майдонига эга икки хонали уйга эга бўлдик, – дейди ушбу массивдаги уй соҳибаларидан бири Наргиза Баҳромова. – Шинам хонадонимизда барча қулайликлар яратилган. Томорқада рўзғоримиз эҳтиёжи учун сабзавот, кўкатлар етиштираяпмиз.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 908






Все о погоде - Pogoda.uz