Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятдаги умумтаълим мактабларини 47 минг 681 нафар ўқувчи битирган. Шундан 38 минг 470 нафари (81%) олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

Бу ҳақда журналистлар учун ташкил этилган брифингда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдашев вилоятда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ва тест синовларини ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан берган ахборотида таъкидлаб ўтди.

Вилоятдаги мавжуд 6 та олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун қабул квотаси 8 минг 400 та (ўтган йилда 4290 та бўлган) белгиланган бўлиб, жами 99 минг 476 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу бир ўринга 12 нафар талабгор деганидир.

Бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 3 минг 825 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 2 минг 27 нафарига тавсиялар берилди.

Сентябрь ойида ўтказиладиган тест синовларига вилоятдан жами 129 минг 772 нафар абитуриент иштирок этади. Тест синовларини 2 сменада ўтказиш режалаштирилган. (эрталабки смена соат 8.00 дан 10.00 гача, кечки смена соат 16.00 дан 18.00 гача)

Тест жараёнлари «Насаф» футбол клубининг машғулотлар ўтадиган 4 та стадионида бўлиб ўтади. Майдонларнинг сиғими 37 минг 512 квадрат метрни ташкил этади.

Ушбу майдонларда бир вақтнинг ўзида 184 та гуруҳда 5 минг 520 нафар абитуриент тест топшириш имконияти мавжуд. Бир кунда 2 сменада 11 минг 40 нафар абитуриентнинг тест топшириши учун шарт-шароит яратилган. Жами абитуриентларнинг 129 минг 772 нафарни ташкил этиши инобатга олинса, вилоятда тест топшириш жараёни 12 кунда якунига етади.

Тест синовлари ўтказиладиган стадионларда абитуриентлар гуруҳларининг жойлашуви бўйича аниқ режа-чизмаси мавжуд. Бундан ташқари, стадионларга зарур жиҳозлар ва мебеллар (стол, стул, доска ва бошқа зарур воситалар) олиб келиб ўрнатилмоқда.

Тест топшириш кунлари ижтимоий масофани (2 метр) сақлашга эътибор қаратилади. Санитария-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда ҳар бир кириш-чиқиш жойларига дезинфекция туннеллари ўрнатилади. Пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминланади. Бундан ташқари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг малакали ходимлари томонидан навбатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

Узоқ ҳудуддан келадиган абитуриентларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда автобуслар ташкил этилади. Автобусларнинг белгиланган йўналиш бўйича ҳаракати ИИБ ЙҲХ ходимлари томонидан назоратга олинади.

Бундан ташқари, имтиҳонларни адолатли, шаффоф ўтиши ва коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва миллий гвардия ходимларидан иборат гуруҳлар жалб қилинади.

Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқин қариндошларининг имтиҳонлар ўтказиладиган масканга келиб овора бўлмаслиги, карантин талабларига риоя этишларини инобатга олган ҳолда, тест синовларини тўлиқ онлайн кузатиш имкониятлари яратилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда узоқ ҳудуддан келадиган абитуриентлар учун махсус автобуслар қўйилади