Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 16:35 Чоп этиш версияси

Қашқадарёда 70 тадбиркорлик субъектига тегишли объектда ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди

Қашқадарёда 70 тадбиркорлик субъектига тегишли объектда ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди Қашқадарё вилоятида ёнғинлар профилактикаси куни тадбирлари доирасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш тадбирлари аҳолининг ёнғинларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилмоқда.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтган ҳафтада олиб борилган чора-тадбирлар давомида давлат тасарруфидаги 194 объектнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрнатилган тартибда текширилди. 70 тадбиркорлик субъектига тегишли объектда ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди. Ушбу текширувлар давомида объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича суҳбатлар ташкил этилди.

Қарши шаҳридаги “Эркатой” мактабгача таълим муассасасида ушбу профилактика тадбири назарий ва амалий тарзда олиб борилди. Муассаса ишчи-хизматчилари ва тарбияланувчиларига ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби, уларнинг салбий оқибатлари, ёш болаларнинг ўт чиқувчи мосламалардан фойдаланишининг олдини олиш борасида тушунчалар берилди. Катталар ва болаларга ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланишни ўргатиш, бу борадаги кўникмасини шакллантириш мақсадида амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 438






Все о погоде - Pogoda.uz