ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Қашқадарёда 50 та мактабгача таълим ташкилоти очилади

Қашқадарёда 50 та мактабгача таълим ташкилоти очилади

Бугун Қашқадарё вилоятида 50 та мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан айни вақтда катта тадбир амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга хабар қилди.

Улардан 16 таси давлат, 34 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотидир. Ушбу МТТлар очилиши билан 3-7 ёшдаги 2 минг 905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинади.

Шунингдек, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. 2020 йилда вилоятда 455 та МТТ ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг ишга тушиши ҳозирги 110 минг 532 нафар қамровни 138 минг 759 тага, яъни 38.7 фоиздан 47.6 фоизга оширади. Ушбу МТТларда 1100 та бўш иш ўрни яратилади.


769
ЎзА