Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида “Юқумли касалликлар профилактикаси” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруғи асосида воҳада қизамиқ касаллигига қарши ўтказилиши лозим бўлган чора-тадбирлар янада такомиллаштирилмоқда. Хусусан, бошқарма, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида маълумотларни олиш, таҳлил қилиш, зудлик билан чора-тадбирлар белгилаш бўйича штаблар ташкил этилиб, ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур штаб мутасаддилари томонидан касаллик ҳақидаги кунлик маълумотлар олиниб, таҳлил қилинмоқда. Даволаш-профилактика муассасаларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида маҳорат дарслари ўтказилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирги вазиятда қизамиққа фақат эмлаш орқали барҳам бериш мумкин. Айни пайтда 5 ёшгача бўлган болаларни эпидкўрсатма бўйича эмлаш чоралари кўрилмоқда ва бу мақсадда 240 минг доза вакцина келтирилган.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ташкил этилган коронавируснинг олдини олиш бўйича штаб маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясига гумон қилинганларга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шифокор реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва вирусологлардан иборат 3 та тезкор гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳлар кечаю-кундуз ишламоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан 2020 йил январдан 12 февралгача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 189 нафар вилоят фуқаролари рўйхатга олинди. Шулардан 1 нафарининг манзили аниқланмоқда. 27 нафари Тошкент шаҳрида ва 1 нафари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, тиббий кузатувга олинган. 189 нафаридан 112 нафарининг 14 кун тиббий кузатув вақти тугади ва улар соғлом. Қолган 48 нафар фуқаро устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Ҳар бир йўловчи келган кунидан бошлаб 14 кун давомида тиббий кузатувга олинган, тана ҳарорати бир кунда икки марта ўлчаб турилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда ва Нишон тумани Таллимаржон санитар назорат пунктида масофавий термометр (4 та пирометр), 70 та тиббиёт термометри ва “Қарши” халқаро аэропортида тепловизор, 4 та пирометр, 100 та тиббиёт термометри билан таъминланган. 2020 йил январь ойида Нишон туман Таллимаржон санитар назорат пунктидан 1000 киши, шундан хорижий давлатдан 945 киши ва 2020 йил 1 февралдан 11 февраль кунига кадар 73 нафар, шундан 72 нафари хорижий фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланмаган.

Қарши халқаро аэропорти санитар назорат пунктидан январь ойида 3 минг 756 киши, шундан 97 нафари хорижий, 1 февралдан 10 февраль кунига кадар 1 минг 464 нафар шундан 319 нафар хорижий фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган. 7 нафар фуқарода тана ҳарорати юқорилиги аниқланиб вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада иситмаси юқори бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди, улардан намуналар олинди ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясида текширилди.

Короновирус инфекцияси аниқланмади. Беморларга “Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси қўйилиб 4 нафари соғлом ҳолатда уйга жавоб берилди. Ҳозирги кунда ётқизилган 3 нафар фуқаро устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Вилоятда эпидемиянинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 189 нафар фуқаро коронавирусга қарши тиббий кузатувга олинган...