ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Қашқадарё вилоятида сектор раҳбарлари фаолияти ўрганилмоқда

Қашқадарё вилоятида сектор раҳбарлари фаолияти ўрганилмоқда
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Қашқадарё вилоятида шаҳар ва туман сектор раҳбарлари фаолиятини жадаллаштириш, уларга услубий ва амалий кўмак бериш, агентликнинг вилоят филиали томонидан бу борада амалга ошириши лозим бўлган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, 24 сентябрь куни агентлик раҳбарияти Қарши ва Миришкор тумани ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари билан учрашиб, ҳоким ўринбосарларига энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш тизими (KPI)ни жорий қилиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, сектор раҳбарларига саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, камбағаллликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати билан танишилди.

 photo_2020-09-25_11-15-53.jpg 

photo_2020-09-25_11-15-54.jpg

Давлат хизматини ривожлантириш
агентлиги Ахборот хизмати

1 355
ЎзА