ЎзА Ўзбек

20.08.2018 16:35 Чоп этиш версияси

Асарларда ҳаёт тилсими

Асарларда ҳаёт тилсими Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб, рангтасвирчи рассом Фарҳод Сулаймоновнинг “Тилсим” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада рассомнинг турли жанрлардаги 50 га яқин ижодий ишлари намойиш этилмоқда.

Ф.Сулаймонов 1945 йил Сирдарё вилоятида туғилган. П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежида таҳсил олган. Шундан сўнг А.Н.Островский номидаги театр ва рассомлик институтига ўқишга кирди. 1976 йилда институтни тугатгач, Сочи шаҳрида устози Чингиз Ахмаров ва таниқли рассом монументалистлар билан биргаликда “Ўзбекистон” меҳмонхонасини безаш ишларида иштирок этди.

15.JPG

Рассом ижодини кузатаркансиз, уларда натюрморт ва манзара жанридаги ишлар ажралиб туради. Унинг “Осмонга боқувчи тошлар”, “Кристалланиш” триптихи, “Хабарчи қушлар”, “Келажакдаги абадият” ҳамда “Ибтидо” каби асарлари гўёки, бутун олам тилсимини ўзида жамлагандек. 

16.JPG

Кўргазма жорий йилнинг 31 августига қадар давом этади.

Гулноза Бобоева, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
4 469