Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.05.2018 12:55 Чоп этиш версияси

Асакалик ўқувчилар Президент совғаси – “Damas” автомашинасига сазовор бўлди

Асакалик ўқувчилар Президент совғаси – “Damas” автомашинасига сазовор бўлди
Андижонда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мусобақанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 4 минг нафардан зиёд ўқувчилар вилоят босқичида имконият ва маҳоратини синовдан ўтказди. Уларнинг 1300 нафарини қизлар ташкил этди.

4 (1).JPG

Умумжамоа ҳисобида Асака тумани вакиллари 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси – “Damas” автомашинасига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Хўжаобод тумани, учинчи ўринни Андижон шаҳар жамоалари эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар тегишли даражадаги кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури билан якунланди. 

5 (2).JPG

8-faqat saytga.JPG

9.JPG


Ф.Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
7 789