ЎзА Ўзбек

26.02.2020 Чоп этиш версияси

Асака банки: мижозлар манфаати барча нарсадан устун

Асака банки: мижозлар манфаати барча нарсадан устун

Сурхондарё вилояти Денов туманида АТБ “Асакабанк“нинг Денов банк хизматлари кўрсатиш маркази иш бошлади.

Янги марказ Сурхондарё вилоятининг Узун, Сариосиё, Денов, Олтинсой ва Шўрчи туманларидаги жисмоний шахсларга ўндан ортиқ банк хизматларини кўрсатади.

–Ҳудуддаги мижозларимиз учун пластик карталар ва омонат ҳисоби очамиз, – дейди марказ раҳбари Б.Саттаров. – Шунингдек, мижозларимиз хориждан келган пул маблағларини олиши ва пул маблағларини жўнатиши, истеьмол, автокредит ҳамда микроқарз расмийлаштириши, коммунал тўловларни амалга ошириши ва бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Бинода банк ходимлари ва мижозлар учун барча замонавий шароит яратилган. Бу қулайликдан аҳоли ҳам жуда мамнун.

photo5373153651398389057.jpg

–Марказ ходимларининг хушмуомалалиги, тезкор хизмат кўрсатиши бизга жуда манзур бўлди, – дейди Шўрчи туманидаги Зарбдор маҳалласида яшовчи А.Чоршанбиев. – Янги марказга замонавий маиший техника харид қилиш мақсадида истеьмол кредити олиш учун мурожаат этдим. Улар тезкорлик билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришди. Бундан жуда хурсанд бўлдим.

Айни пайтда марказда мижозларга беш нафар ходим сифатли хизмат кўрсатаётир. Келгусида хизматлар тури кенгайиб, мижозлар сони ошиши билан яна қўшимча иш ўринлари яратиш мўлжалланмоқда.

Асака банк мутасаддиларининг таъкидлашича, банк фаолият чегараларини кенгайтириш ва кўрсатиладиган хизмат турларини янада яхшилаш йўлида самарали фаолият юритади. Денов туманида иш бошлаган марказ ҳам мижозларга сифатли ва тезкор банк хизмати кўрсатишга хизмат қилади.

1 145
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА