ЎзА Ўзбек

28.08.2018 19:52 Чоп этиш версияси

Қаршовултепанинг сирли топилмалари

Қаршовултепанинг сирли топилмалари Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Қаршовултепа экспедицияси натижалари асосида топилган археологик топилмалар кўргазмаси очилди.

Кўргазмада мазкур ёдгорлик мажмуасидан топилган 100 дан ортиқ археологик топилмалар намойиш этилмоқда. Экспозицияга қўйилган буюмлар орасида кўплаб сопол идишларни кўриш мумкин.

13.JPG

Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Дўстлик” фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган.

Ёдгорлик мажмуасидан топилаётган вумизматик ва бошқа топилмалар эрамизнинг VI-VIII асрларида Қаршовултепада яшаган аҳолининг ҳаётини тасвирлаб беради. II-III асрларга тегишли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.

16.JPG

Қаршовултепадан топилган топилмалар шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилганидан дарак беради.

Кўргазма 10 сентябргача давом этади.

Гулноза Бобоева, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА
3 878