ЎзА Ўзбек

29.09.2018 11:29:15 Чоп этиш версияси

Қаршида “эзгулик патрули” хизмати йўлга қўйилди


Аҳоли гавжум жойларда кимгадир холисона ёрдам кўрсатаётган кишиларни кўрсангиз беихтиёр қувонасиз. Бу каби хайрли ишлар ички ишлар органларида ташкил этилган “Эзгулик патрули” ходимлари томонидан ҳам кўрсатилмоқда.

Бугун мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, қадимий шаҳарларимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилиб, тарихий манзилларга бой шаҳарлар замонавийлик касб этмоқда. Ташкил этилган “Эзгулик патрули” махсус гуруҳлари ҳам бу борадаги ишларнинг янги босқичга чиқишида ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда юртдошларимиз, хорижий сайёҳларнинг шаҳримиз бўйлаб хотиржам саёҳат қилишларида айнан мана шундай гуруҳлар томонидан олиб борилаётган хизматларнинг аҳамияти беқиёс. Ушбу гуруҳ вакиллари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги аҳоли гавжум жойлар, аэропорт, темир йул вокзали, шаҳар марказий кўчалари, хиёбонлар, истироҳат боғларида шаҳарга ташриф буюрувчи меҳмонларга йўл-йўриқлар кўрсатиб, лозим бўлганда ёрдам қўлини чўзмоқда.

Бир сўз билан айтганда бу каби саъй-ҳаракатлар Қарши шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ҳамда шаҳар осудалигини таъминлаш учун яна бир муҳим қадам бўлади.