ЎзА Ўзбек

02.05.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Қаршида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкил этилади

Қаршида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкил этилади
Қарши давлат университети тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Қарши давлат университети тузилмасида музей ташкил этилмоқда. Музей Қарши шаҳридаги Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ зиёратгоҳида жойлашади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли кўрсатмалари билан республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган ушбу музейларда «Совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1926–1936)», 1937–1938 йиллардаги «Катта қирғин» оқибатлари, «1940–1950 йилларда Ўзбекистон жанубида амалга оширилган сиёсий қатағонлар», «1980 йиллардаги қатағон. «Пахта иши» кампанияси» ўз аксини топади. Ўз навбатида, шу замин, шу юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номи абадийлаштирилади. 

Айни пайтда Қарши давлат университети тузилмасида ташкил этилаётган ушбу музейга шўро ҳукумати даврида қатағонга учраган юртдошларимизнинг фотосуратлари ва улар ҳақида маълумотлар (таржимаи ҳол, ҳужжатлари) ҳамда буюмлар қабул қилинмоқда.

ЎзА
13 126