ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

Қарши туман ДХМнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Қарши туман ДХМнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Қарши туманида истиқомат қилувчи кўп сонли аҳолига сифатли, тезкор, очиқ ва шаффоф хизматлар кўрсатиш, инвесторлар ва тадбиркорлар учун замонавий шароитларда, бизнесбоп сервис тақдим этиш мақсадида, бугун Қарши тумани Давлат хизматлари Марказининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Марказда сиз нафақат Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз, балки ҳамкор ташкилот ва мутасаддилар билан шу ернинг ўзида учрашиш имкони ҳам бор. Айнан туман нотариус бўлими, адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими, банк бўлими ходимлари ҳам Марказда фаолият олиб боришади.

photo5280499176620272644.jpg

Бундан ташқари Марказда онлайн аукцион қатнашиш учун ҳам қулай шароит яратилган бўлиб, шу ернинг ўзига келиб сиз “E-IJRO” платформасидан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Шу билан бир қаторда, фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатини қабул қилувчи Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ҳам шу ернинг ўзида жойлашган.

Ушбу марказда фуқароларимиз учун барча шароит ва имкониятлар бир жойда жамлаш орқали, универсал хизмат кўрсатиш устувор эканлигини англатади.

photo5280707138936745122.jpg

Ҳозирги кунда давлат хизматлари Марказлари орқали 140 га яқин хизмат тури кўрсатилиб келинаётган бўлса, айнан Қарши тумани Давлат хизматлари Маркази орқали шу вақтга қадар 85 мингга яқин хизматлар кўрсатилган. Бир кунда Марказга 200-400 га яқин одам ташриф буюради. Бундай ҳолатларда, фуқароларимизга енгиллик бўлиши ва тартибли хизмат кўрсатиш мақсадида, электрон навбат олиш йўлга қўйилган. Шунингдек, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имконини берувчи инфокиоск ҳам фуқаролар навбатларда кутиб қолишининг олдини олади.

photo5280499176620272645.jpg

Шу билан бир қаторда, мижозларнинг ташриф вақтларини мазмунли ўтказишга имкон берувчи мўжаз кутубхона ва ҳаттоки унинг замонавий шакли ҳисобланмиш электрон кутубхона ҳам мавжуд.

photo5280499176620272647.jpg

Барча қулайликлар мавжуд ушбу бинода иш бошлаган Қарши туман Давлат хизматлари Маркази ходимлари ўз вазифаларига янада кўпроқ шижоат ва ғайрат билан ёндашишади, ҳамда туман аҳолисини мамнун этишда давом этади.

Давлат хизматлари Агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

2 899
ЎзА​