Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

02.09.2018 10:17 Чоп этиш версияси

Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйилди

Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйилди

Буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов Ўзбекистонни Биринчи Президенти сифатида истиқлол йилларида мамлакатимизни жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган, мустақил ва мустаҳкам давлатга айлантирди. 

photo5215236036161022191.jpg

Эрта тонг. Биринчи Президентимизга қатор йиллар меҳнат қилган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри марказида ўрнатилган ёдгорлик атрофига бутун жамоатчилик жам бўлди.

photo5215346232136935804.jpg

Тантанали маросимда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, вилоятнинг кенг жамоатчилиги, талаба-ёшлар иштирок этди.

photo5215236036161022190.jpg

Ислом Каримов Қашқадарё вилоятининг иқтисодиётини кўтариш, одамларни рози қилиш йўлида тиним билмай меҳнат қилди. Вилоят аҳли, ёши улуғлар у кишининг меҳнатсеварлиги, эзгу ташаббуслари ва беминнат ёрдамларини ҳамон унутишмайди.

photo5215236036161022189.jpg

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошчилигидаги бутун жамоатчилик вакиллари Буюк Юртбошимиз ҳайкали пойига гуллар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

photo5215236036161022188.jpg

Ислом Каримов бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиққан ва уни амалга оширган буюк давлат арбоби сифатида мамлакатимизда ва халқаро майдонда юксак обрў-эътибор қозонди. Биринчи Президентимиз бошлаб берган оламшумул ислоҳотлар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилмоқда. 

photo5215236036161022186.jpg

- Ўзбекнинг асл фарзанди, миллатнинг довюрак йўлбошчиси, Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон халқининг, шу билан бирга Қашқадарё аҳлининг юрагида ўчмас из қолдирди, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эсон Ражабов. – Вилоятга раҳбарлиги даврида ҳудуд иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган, тоталитар тузумнинг моҳияти яққол намоён бўлган даврлар эди. Мана шундай оғир паллада кескин чоралар кўриб, вилоят иқтисодиёти жонлантирди. Орқада қолаётган қишлоқ хўжалиги салмоғини ошишига хизмат қилди. Қийналиб қолган халқни манфаатини кўзлаб иш юритди. Дастлаб ишни вилоятдаги аҳволни чуқур ўрганишдан бошлади. Атрофига вазиятни яхши биладиган обрў-эътиборли раҳбарларни, мутахассисларни тўплади. Улар билан маслаҳатлашиб иш тутди. “Пахта иши”да айбланган 3 минг нафардан ортиқ турли даражадаги қишлоқ хўжалиги ходимларини қамоқдан озод қилиш, уларнинг номларини оқлаш ҳақида собиқ иттифоқ раҳбариятига мурожаат билан чиқди. Хўрланган, камситилган ўксик қалбли оналарнинг, хотин-қизларнинг, тирик етим бўлиб қолган болаларнинг бошини силади. Шу боис бу инсон хотираси халқимиз қалбида абадий қолади.

Буюк Йўлбошчини хотирлаш тадбирлари давом этмоқда.

Ў. Баротов​, ЎзА