ЎзА Ўзбек

06.01.2018 12:07 Чоп этиш версияси

Қаровсиз қолдирилган автомашина эшиги қулфини қайчи ёрдамида очган кимсанинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилинишича, 2018 йилнинг 3 январь куни тахминан соат 21:00ларда, муқаддам судланган Дусмухамедов Жамшид Адилжанович, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган супермаркет қаршисида, фуқаро Набиев Мурод Бахтиёровичга тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашина қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг ҳайдовчи томондаги эшиги қулфини қайчи ёрдамида очиб, салонидан моддий қийматга эга буюмларни ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят жойида ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайтида хабар қилинди.​​

Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Odam.jpg

Диққат !!!
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

ЎзА
10 697