ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ўзгарди. Арнасой туманига Хуршид Шукуруллаевич Алимарданов янги ҳокими сифатида таништирилди.

Бугун Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Жамолиддин Бердибоев лавозимидан озод этилди. Жамолиддин Бердибоев туманга 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Сессия йиғилишида вилоят ҳокими Эргаш Солиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Хуршид Шукуруллаевич Алимарданов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмоилов иштирок этди.

Алимарданов Хуршид 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

3 252
Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА