ЎзА Ўзбек

12.07.2018 16:42 Чоп этиш версияси

Арманистонда “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича жарималарга амнистия эълон қилинди

Арманистонда “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича жарималарга амнистия эълон қилинди
Бугун Арманистон парламенти “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузганлик учун жаримага тортилган 150 минг киши амнистияси тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишдаёқ маъқуллади. 

Янги ҳужжатга мувофиқ, умумий миқдори 28, 4 миллион долларга тенг жарималардан воз кечилади. 

РИА Новостининг ёзишича, Арманистон адлия вазири Артак Зейналян амнистия 2012 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 31 декабригача белгиланган жарималарга таалуқли эканини қайд этган. 

Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат полицияси ва адлия вазирлигига “Йўл ҳаракати қоидалари” жарималар механизмини қайта ишлаб чиқиш ва йўл сидирға чизиқларини кесиб ўтганлик учун жарима белгилашни умуман бекор қилишни таклиф қилган эди. 

ОАВ эҳтимолига кўра, ҳукумат раҳбарининг айнан шу таклифи ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш сиёсатига ўзгартиш киритишга асос бўлган. Эндиликда янги қонун билан ҳайдовчилар қатор мажбуриятлардан озод қилинади, хусусан, тезлик соатига 60 километрга чекланган аҳоли пунктларида фото-видео қайд қилувчи мосламалар қўлланилмайди, тартибга солинмаган пиёдалар йўлакларида сунъий нотекисликлардан фойдаланилади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 773