Тошкентда 14 ноябрь куни Евроосиё архитектура-қурилиш ва дизайнерлик мактаблари IX халқаро фестивали ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Туркия Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Қозоғистон бош архитектура-қурилиш академияси ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда Ўзбекистон, Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон каби 20 дан ортиқ мамлакатнинг 80 га яқин вакиллари иштирок этмоқда.

2-faqat saytga.jpg

4-faqat saytga.jpg

Фестиваль илк бор 2009 йилда ташкил этилган. Ўтган вақт мобайнида ушбу фестивалда 2 минг нафарга яқин талаба ўз иши билан иштирок этган.

Евроосиё архитектура-қурилиш ва дизайнерлик мактаблари IX халқаро фестивали очилишида Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Р.Ҳакимов, Қозоғистон бош архитектура-қурилиш академияси президенти А.Кусаинов ва бошқалар сўзга чиқди.

5-faqat saytga.jpg

6-faqat saytga.jpg

Таъкидланганидек, фестиваль мамлакатларимиз миллий шаҳарсозлик анъаналарини тарғиб қилиш, архитектура ва қурилиш соҳасида тажриба алмашиш, илғор технологиялар асосидаги замонавий лойиҳаларни бунёдкорлик ишларида қўллаш бўйича мулоқотлар ташкил этиш платформаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Фестиваль илк бор ташкил этилгандан буён унинг географияси, иштирок этувчи мамлакатлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Дастлабки фестивалда 7 мамлакатдан 18 та олий таълим муассасаси иштирок этган бўлса, 2018 йилда Евроосиё минтақасидан 18 давлатнинг 56 та университети талабалари қатнашди.

7.jpg

8.jpg

Тадбирни ўтказишдан мақсад – архитектура-қурилиш ва дизайнерлик мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу йўналишдаги битирувчиларнинг диплом иши лойиҳасини қўллаб-қувватлаш, улар ўз салоҳиятини намойиш этиши учун имконият яратиш, олий таълим тизими талабалари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни мустаҳкамлашдан иборат.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган Евроосиё олий ўқув юртлари битирувчиларининг архитектура-қурилиш, дизайнерлик, геодезия, картография ва қурилиш материаллари йўналишлари бўйича битирув-малакавий ишлари кўрик-танловига 550 дан ортиқ талаба диплом лойиҳасини тақдим этган.

9.jpg

Ғолиб деб топилган талабаларнинг ижодий иши Лойиҳа институтлари, хусусий сектор вакиллари томонидан амалиётда қўлланилиши учун тавсия этилади.

Фестиваль доирасида Туркия Республикаси Атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари бошчилигидаги делегация вакиллари учун пойтахтимиз марказида қад ростлаётган “Tashkent Сity” мажмуига экскурсия ташкил этилди.

17.JPG

13.JPG

15.JPG

“Tashkent Сity”нинг 5-лот қисмидан жой олган Конгресс-холл ва “Hilton” меҳмонхонаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Экскурсия давомида меҳмонлар “Tashkent Сity”нинг 18 гектарлик замонавий паркини ҳам томоша қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архитектура ва қурилиш соҳасида халқаро фестиваль​