ЎзА Ўзбек

12.09.2018 15:45 Чоп этиш версияси

Қардош мамлакатнинг турдош ташкилоти Фарғонага ташриф буюрди

Қардош мамлакатнинг турдош ташкилоти Фарғонага ташриф буюрди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси таклифига биноан мамлакатимизга келган Тожикистон истеъмолчилар иттифоқининг ижрочи директор Илҳом Абидов бошчилигидаги делегацияси Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

1.jpg

2.jpg

Меҳмонлар ташрифни Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси иш фаолияти билан танишувдан бошлади. Делегация аъзолари ҳудудий бирлашмада ходимларга яратилган шароитлар билан таништирилиб, улар иштирокида суҳбат ўтказилди. 

5.jpg

Шундан сўнг, делегация аъзолари Марғилон шаҳрига ташриф буюриб, шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти иш фаолияти билан танишди. Меҳмонларда федерациянинг қуйи тузилмалари ўз балансидаги биноларга эгалиги, баъзилари маҳаллий ҳокимликлар томонидан ижара шартларида, имтиёзли асосларда ўз хизмат хоналарига эгалиги, зарур шароитлар яратилганлиги катта таассурот қолдирди.

4.jpg

Ташриф доирасида меҳмонлар Марғилон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништирилди.

ЎзА
4 845