ЎзА Ўзбек

31.08.2018 17:34 Чоп этиш версияси

Ҳарбийларга давлат мукофотлари тоширилди

Ҳарбийларга давлат мукофотлари тоширилди Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлатимизнинг юксак мукофотлари – орден, медаллар ва ҳарбий унвонлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.Азизов мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги билан соҳа ходимларини табриклади. Президентимиз бошчилигида барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари олиб борилаётган бир вақтда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ҳам кўплаб муҳим ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

31.JPG

Байрам муносабати билан Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасида хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун 16 нафар ҳарбий хизматчилар II даражали “Шон-шараф”, “Мардлик” орденлари, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” медаллари билан тақдирланди.

– Камтарона хизматларим учун давлатимизнинг II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирландим, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрилья командири, подполковник Шерзод Дадабоев. – Ушбу мукофот бизни соҳада кўпроқ меҳнат қилиш, ўз устимизда ишлашга ундайди. Шу билан бирга, касбимизга нисбатан янада катта масъулият юклайди.

32.JPG

Тадбирда Мудофаа вазирлиги Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
2 831