Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 13:08 Чоп этиш версияси

Ҳарбийларга берилаётган имтиёз ва имкониятларни кўрган аскар оналари ҳам хурсанд бўлди

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Андижон шаҳридаги Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Андижон вилояти ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, маданият бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


– Юрт ҳимоясига камарбаста, мард, жасур ўғлонларни камолга етказган оналарга қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак, оз, – дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Бу каби тадбирлар, шубҳасиз, аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч бағишлайди.

– Ўғлим Лазизбек Тошкент шаҳрида йигитлик бурчини ўтамоқда, – дейди шаҳрихонлик Зиёда Турсуналиева. – Бугунги тадбирда фарзандларимизнинг Ватан олдидаги бурчини садоқат билан адо этиши учун яратилган шароитлар, ҳарбийларга берилаётган имтиёз ва имкониятлардан хурсанд бўлдик. Биз, аскар оналарига кўрсатилган эҳтиромдан бошимиз кўкка етди. Оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод юртимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди. Вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги бадиий жамоалар, таниқли хонанда ва созандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
9 431