Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.03.2018 16:34 Чоп этиш версияси

Ҳарбийларга байрам совғаси

Ҳарбийларга байрам совғаси Қарши шаҳрида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган 48 хонадонга мўлжалланган 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

8.jpg

Наврўз байрамига ушбу муносиб совға “XXI asr” қурилиш фирмаси мутахассислари томонидан ҳозирланди. Хоналари кенг ва ёруғ, замон талаблари асосида жиҳозланган шинам турар-жойлар айниқса бекаларга манзур бўлди. Уй олдида ташкил этилган болалар майдончаси кичкинтойларнинг жисмонан бақувват улғайишларига хизмат қилади.

Турар-жой биноларининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари қудратини ошириш, ҳарбийлар турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
8 352