ЎзА Ўзбек

30.08.2018 20:45 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар жасорати суратларда акс этганда...

Қуролли Кучлар давлат музейида мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан “Энг улуғ, энг азиз” номли фото кўргазма ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, профессионал ва ҳаваскор фотосуратчилар иштирок этган тадбирда тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Кўргазмада Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият юритувчи ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, профессионал ва ҳаваскор ижодкорларнинг портрет, пейзаж ва фоторепортаж йўналишларида тақдим этган ишлари намойиш қилинди.

Мамлакатимизнинг гўзал ва сўлим гўшалари, юрт тинчлиги учун хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳаёти, замонавий қурол-яроғ ва техникалар, жанговар қобилияти, тезкор тайёргарлиги юқори соҳа заҳматкашларининг қиёфаси акс этган суратлар томошабинларда яхши таассурот қолдирди.

Кўргазмада Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси Ж.Жумаевнинг ижодий ишлари энг яхши деб топилди.

Ташкилотчилар томонидан фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 764