Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2018 10:50 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар шарафланди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, шоир-ёзувчилар, билим юрти офицерлари, курсантлар иштирок этди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ёшларимизда ҳарбий хизматга қизиқиш тобора ортиб бораётгани, ҳарбий хизмат улар учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айлангани алоҳида таъкидланди.

– Ҳарбий хизмат ёшларнинг иродасини мустаҳкамлаб, жисмонан тоблайдиган, маънан юксалтирадиган ўзига хос мактабдир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси Маҳмуд Назаров. – Байрам арафасида нафақат ҳарбий қисмлар, балки таълим муассасалари, маҳалла, ташкилот ва корхоналарда ўтказилаётган “Армия ва ёшлар”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!”, “Аскар оналарини шарафлаймиз”, “Менинг акам – ҳарбий” каби кўплаб мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тадбирда билим юртининг фаол курсантларига партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар ижросидаги Ватан, тинчлик, ёшлик ва гўзалликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев ЎзА
8 276