ЎзА Ўзбек

28.08.2018 20:02 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар оилаларига янги уйлар

Ҳарбийлар оилаларига янги уйлар Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги чегарачилар ҳарбий шаҳарчасида 24 хонадонга мўлжалланган икки қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ватан ҳимоячилари, ҳокимият, қурувчи ташкилот, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз томонидан миллий армиямизнинг жанговар қудратини ошириш билан бирга, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари учун муносиб моддий, коммунал, маиший шароитлар яратишга катта эътибор берилаётгани таъкидланди. Замонавий меъморий услубда бунёд этилган икки ва уч хонали хонадонлардан иборат янги уй ана шу эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. 

9 (1).JPG

– Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида янги уйга эга бўлганимиздан беҳад хурсандман, – дейди сержант Бахтиёр Исмоилов. – Икки хонали замонавий жиҳозланган уйда оиламиз учун барча қулайлик бор. Давлатимизнинг бу ғамхўрлиги менинг ва сафдошларимнинг жанговар, руҳий тайёргарлигини янада оширади. Мен бу ғамхўрликни Ватанимга, халқимга ва Президентимга содиқ хизмат қилиш билан оқлайман.

Бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури уй тўйларида иштирок этаётганларга яхши кайфият улашди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
4 004