ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар иншо ёзди

Ҳарбийлар иншо ёзди

Наманганда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ҳарбий қисмларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган муддатли ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган саралаш босқичларининг ғолиблари яна бир бор ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

photo5346155882112724268.jpg

Малакали ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан тўрт мезон асосида баҳоланган танлов якунига кўра, Наманган вилояти Божхона бошқармаси вакили, лейтенант Н.Юсупова ғолиб деб топилди. Ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисм оддий аскари Ҳ.Иброҳимов иккинчи, худди шу вазирликка қарашли ҳарбий қисм оддий аскари Жумаев Ҳусниддин учинчи ўринга лойиқ топилди.

Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар, ғазалхонлик барчага манзур бўлди.

595
Акромжон САТТОРОВ, ЎзА