ЎзА Ўзбек

30.08.2018 19:49 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар байрамни янги уйда нишонлайди

Ҳарбийлар байрамни янги уйда нишонлайди Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари калити тантанали топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан миллий армиямизни замонавий техника ва янги қурол-аслаҳа билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимининг қайта кўриб чиқилгани Қуролли Кучларимизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Бу жараёнда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча шароитларга эга янги уй-жойлар билан таъминланмоқда.

6.jpg

Термиз шаҳрида барпо этилган 32 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур қулайликлар яратилди.

– Янги уйда барча шароит мавжуд, – дейди катта лейтенант А.Амиров. – Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган. Бу ердаги қулайликлардан айниқса, турмуш ўртоғим ва фарзандларимиз жуда хурсанд. Ватан олдидаги хизмат бурчимизни шараф билан бажариш учун бизга шундай шароитлар яратиб бераётган давлатимиздан беҳад миннатдормиз.

12.jpg

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
3 834