Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 15:00 Чоп этиш версияси

Ҳарбий округлар спорт взводлари ўртасида республика чемпионати

Фарғонада Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий округлар спорт взводлари ўртасида қўл жанги бўйича республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда 35 нафар ҳарбий хизматчи 7 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.

Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш бугунги кунда ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шараф ишига айланган. Ҳарбий либосдаги қадди-қомати келишган, ўктам ва норғул йигитларга барча ҳавас билан қарайди.

Ўтказилаётган турли спорт мусобақалари ҳарбийларнинг шижоат ва маҳоратини оширишга хизмат Беллашувларда Олим Нормуродов, Иқбол Худойназаров, Алпомиш Қурбонназаров, Одил Сирожиддинов, Ботир Раҳмонов, Ботирбек Хўжабеков, Жамбил Каутбаевлар ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

М.Сулаймонов, ЎзА
7 373