ЎзА Ўзбек

26.01.2020 Чоп этиш версияси

Ҳарбий округ қўшинларида жанговар шайлик тўсатдан текширилди

Ҳарбий округ қўшинларида жанговар шайлик тўсатдан текширилди

Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида қўшинлар жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтди, деб хабар бермоқда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Одатдаги сокин тун олдиндан вазият ўзгариши бўйича ҳеч қандай хабар бермасди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ушбу текширувнинг қўққисдан ўтишини таъминлади. Қўшинлар жанговар ва оператив тайёргарлигининг босқичларидан иборат бўлган кутилмаган текширув ҳар вақт сергак ҳарбий хизматчиларга жанговар-хизмат вазифаларни бажаришга халал бермади. Навбатчи бўлинмаларнинг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойларига ўз вақтида етиб келишини ҳамда жанговар техникаларнинг қўллашга шайлигини таъминлади.

Двигателларнинг баланд овози тунги тинчликни бузиб, атрофни ларзага солди. Жанговар ва автомобиль техникаларни сақлаш паркида қисқа вақт ичида техникалар уйқудан уйғониб, ўқув-жанговар вазифани бажариш учун шай ҳолатга келтирилди.

_U4A8033.JPG

Текширув жараёнида бўлинмаларнинг жанговар шайлиги, жипслиги ҳамда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг вазифаларни бажаришга тайёргарлиги баҳоланди. Шунингдек, тўсатдан текширув жараёнида бўлинмаларни юқори жанговар шайлик ҳолатига келтириш бўйича ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан шахсий таркиб билан машғулотларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

_U4A8112.JPG

_U4A8263.JPG

_U4A8399.JPG

1 601
ЎзА