ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Ҳарбий округ қўмондони ва вилоят ҳокими 99 ёшли фахрий отахон ҳолидан хабар олди

Ҳарбий округ қўмондони ва вилоят ҳокими 99 ёшли фахрий отахон ҳолидан хабар олди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси ҳамроҳлигида Урганч шаҳрининг фахрига айланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жаббор ота Қаландаров ҳолидан хабар олишди.

Шаҳарнинг Хонқа кўчасида истиқомат қилувчи отахон суҳбат давомида бугунги кун қадри ҳақида тўлқинланиб гапирди. Дуога қўл очиб, аввало, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмронлиги учун шукроналар айтди, мамлакатимизга кўз тегмасин, дея таъкидлади.
99 ёшни қаршилаган отахон кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борган, кўплаб оилаларнинг тинч-тотув яшашлари учун ўз ҳиссасини қўшган. Бугун унинг қилган меҳнатлари раҳбарият томонидан хам муносиб эътироф этилаяпти. Ташриф Жаббор ота кўнглини тоғдек кўтарди.
Шу куни Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида ташкил этилган “Қўмондон ва ёшлар учрашуви”тадбирда ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва фахрийлар иштирок этди. Мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Нуроний отахонлар ёшларни Ватанга содиқ фарзанд бўлиб етишишларига, юртимиз равнақи ва истиқболи йўлида фидойилик намуналарини кўрсатишга даъват этди.

1 006
ЎзА