ЎзА Ўзбек

11.07.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълимга қандай тартибда қабул қилинади?

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълимга қандай тартибда қабул қилинади?
Тавсияномалар олий таълим муассасасига бир марта кириш учун 3 йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Миллий матбуот марказида Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун берилган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Молия вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари иштирок этди.

3d4b77e6-b99d-46b4-abeb-f9745d2644e0.jpg

Қарорга мувофиқ Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг шартнома бўйича хизмат қилаётган офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан 5 фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилади.

8d0b68b0-711f-4b05-928f-1f2b620e04df.jpg

Ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, яраланган, контузия ёки шикастланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тегишли вазирлик ёки идоранинг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларининг бюджет ўринларига махсус квота бўйича тест синовларисиз қабул қилинади. 

Тавсияномалар олий таълим муассасасига бир марта кириш учун 3 йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
7 802