Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 12:10 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди

Ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Нукус шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

36 хонадонга мўлжалланган иккита кўп қаватли замонавий тураржой ҳарбийларга Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги олдидан муносиб совға бўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида 2005 йилдан буён шартнома асосида хизмат қиламан, - дейди сержант Женгисбой Алланиёзов. — Бугун икки хонали уй калитини беришди. Бундан беҳад хурсандмиз. Бу, ўз навбатида, Ватан олдидаги муқаддас бурчимизни шараф билан адо этишда янада куч ва ғайрат бағишлайди.

2 (2).jpg







Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
10 800