ЎзА Ўзбек

10.07.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Ҳарбий хизмат – муққаддас бурч

Ҳарбий хизмат – муққаддас бурч
Наманган вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида сафарбарлик чақирув резервида хизмат ўтаётган йигитларнинг ҳарбий қасамёд қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар миллий армиямизда хизмат қилиш бугун ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланганини таъкидлади.

Ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонлар номидан сўз олган Одилхон Нурматов бир ой давомида ҳарбий кўникмаларни ўзлаштиришда ёрдам берган сержант ва офицерларга миннатдорлик билдириб, куч ва билимини Ватанимиз осойишталиги учун сафарбар этишини айтди.

8.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
10 961