ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Ҳарбий қисмга бориб соҳага қизиқишим ортди

Ҳарбий қисмга бориб соҳага қизиқишим ортди
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Бу Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларда ўтказилаётган очиқ эшиклар куни тадбирларида қатнашган ўқувчи ёшларнинг иқрори.

“Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ҳарбий қисмларда очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбларга қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари фаол қатнашмоқда.

photo5251293235798715789.jpg

– Ватанпарварлик ойлиги давомида вилоятимиздаги таълим муассасаларидан кўплаб тарбияланувчилар, ўқувчилар қисмимизга ташриф буюрмоқда, — дейди Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм командирининг ёрдамчиси – ҳарбий психолог, лейтенант Жамшид Ҳабибов. – Қисмимизда уларга ҳарбийларнинг ҳаёти, хизмат вазифаси ҳақида тўлиқ маълумот беришга, ўз кўзлари билан кўриб ишонч ҳосил қилишларига шароит яратиб бераяпмиз. Қувонарлиси, ҳарбийликка қизиққан, аммо бироз чўчиб турган ёшлар қисмимиздаги шароитларни кўриб, шу ернинг ўзида ҳарбий бўлишга қатъий қарор қилишмоқда.

Ҳарбий қисмда ўтказилган навбатдаги очиқ эшиклар кунида ҳам минглаб боғча тарбияланувчилари, мактаб ва коллежлар ўқувчилари ташриф буюрди. Улар ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари, овқатланиш тартиби ва қурол-аслаҳалар, техникалар билан яқиндан танишди.

photo5251293235798715790.jpg

- Ўқувчиларимиз орасида ҳарбий касбларга қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади, - дейди Самарқанд шаҳридаги Сартепа туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Воҳиджон Юнусов. - Шу боис, бугун уларни ҳарбий қисм ҳаёти билан таништириш, ҳарбийларнинг касбий тайёргарлик жараёнларини ўз кўзлари билан кўриб, ҳақиқий ҳарбий ҳаёт ҳақида тушунчага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида олиб келдик. Эътиборлиси, йигитларимиз билан бирга, қиз ўқувчиларимиз ичида ҳам ҳарбий касбни эгаллаш орзуси туғилди. Демак, Ватанпарварлик ойлиги ўз самарасини бермоқда.

Ҳақиқатан ҳам, ҳарбийларнинг ётоқ жойлари, дам олиш хоналари, ҳарбий машғулотлар хонаси, ошхона ва ҳарбий техникалар билан танишган ёшларнинг кўпчилиги ҳарбийликка бўлган ҳавасини ҳаётдаги олий мақсадига айлантирмоқда.

photo5251324674959322333.jpg

Очиқ эшиклар куни давомида ўқувчилар ҳарбий қисмдаги ҳарбийлар ётоқхонаси, дам олиш хонаси, психолог хонаси, ошхона, панорамали ўқ отиш хонаси ҳамда техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишишди.

photo5251324674959322334.jpg

1 597
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА