Меҳмонлар маданият маркази ва у ерда ташкил этилган музей билан танишиб, ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоасининг концерт дастурини томоша қилдилар.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳам қатор бинолар фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Зоиржон Базарбаев, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони полковник Журъат Якубов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фазилов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари ҳарбий қисм ҳудудида янгитдан барпо этилган “Ватанга қасамёд” монументи, 200 ўринли маданият маркази, ошхона, 80 кишилик ётоқхона, спорт зали, автотураргоҳ ҳамда саф майдонини кўздан кечирди.

3.JPG

5.JPG

Юрт фарзандларини Ватанга садоқатли, кучли ва мустаҳкам иродали қилиб тарбиялашдек юксак мақсадга хизмат қилувчи “Ватанга қасамёд” монументи пойида ҳар бир инсон мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги масъулиятни янада теранроқ ҳис этади.

Меҳмонлар маданият маркази ва у ерда ташкил этилган музей билан танишиб, ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоасининг концерт дастурини томоша қилдилар. Ётоқхонага ташриф буюрган меҳмонларда бинонинг замонавийлиги, шинам ва қулайлиги катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг тантанали қисмида сўз олганлар ҳукуматимиз ва мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган доимий эътиборни алоҳида эътироф этдилар. Биноларнинг қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ қурувчилар ва ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, ҳарбий қисмга Мудофаа вазирининг совғаси - енгил автомашина тантанали равишда топширилди.

6.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда янги бинолар фойдаланишга топширилди